Мактаб директори ўринбосари иштирокида ўтаётган мажлисда синф раҳбари кейинги масала – навбатдаги мавсум учун обуна уюштириш, мактаб формаси, синф таъмири, ўқув йилидаги тадбирлар ва бошқа ташкилий масалалар тўғрисида йиғилганларнинг фикрларини сўради.
Бу воқеага 5-6 йил бўлди. Қўшниларимиздан бири салом-аликдан сўнг «Ота-оналар мажлиси экан, мактабга шошяпман», деди ҳовлиқиб.
– Янгамни юбормайсизми, сизга зарилми, барибир пул сўрашади, – деди маҳалладошлардан бири.
– Э қўшни, нималар деяпсиз. Ахир ўғлим ҳам қизим ҳам шу мактабда ўқиса, уларнинг қандай ўқиётганидан хабардор бўлишим керак-ку. Ўтган гал онаси борганди…
Қўшнимнинг бу ишига кимдир кулди, кимдир ҳавас қилди, аммо фарзандларининг таълим-тарбияси билан боғлиқ мажлисни